«Валенсия» ҳужумчиси Морено Родриго Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди, деб хабар берди УЕФА ўзнинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
28 ёшли испаниялик футболчи мусобақа 1/8 финалининг дастлабки учрашувида «Краснодар» дарвозасига 2 та гол урганди (2:1).
Ташкилот томонидан қуйидаги 3 нафар футболчи ҳам ҳафта ўйинчиси бўлишга номзод сифатида кўрсатилганди:
- Кевин Трапп — «Айнтрахт»
- Педро — «Челси»
- Исмоил Сарр — «Ренн»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)