Римнинг «Рома» жамоаси Эусебио ди Франческо ўрнига янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди. Бу ҳақда Италия клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Эндиликда жамоани яқиндагина «Фулҳэм»дан истеъфога чиқарилган Клаудио Раньери бошқарадиган бўлди.
Шартнома тафсилотлари ҳали ошкор қилинмади.
«Уйимга қайтганимдан хурсандман. Агар кимдир сизга «Рома»дан қўнғироқ қилса, «йўқ» деган бўлармидингиз», — дейди Раньери.Маълумот учун, Раньери «Рома»да 2009/2011 йилларда ҳам фаолият олиб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)