Шаҳрихон тумани деҳқон бозорининг биринчи босқичидаги қурилиш ишлари якунига етиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» хусусий корхонаси қурувчилари томонидан барпо этилган мазкур замонавий савдо мажмуаси учун 16 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Мева, сабзавот, нон, қандолат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган 600 та савдо ўрнига эга бўлган очиқ павильон ва 7 та икки қаватли савдо дўкони қурилди.
Айни пайтда ушбу мажмуанинг иккинчи босқичидаги қурилиш ишлари давом этмоқда. Яна 2 та икки қаватли савдо мажмуаси, 51 та савдо дўкони, бозорнинг олд ва орқа томонида бир вақтнинг ўзида 400 та автомашинани қабул қила оладиган 2 та тўхташ жойи қурилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)