6 март, чоршанба куни Римнинг «Рома» жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг меҳмонда кечган жавоб учрашувида «Порту»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.
Беллашувнинг 26-дақиқасида «Порту» аъзоси Франциско Соареш ҳисобни очган бўлса, орадан 11 дақиқа ўтиб Даниеле де Росси пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди (1:1). 52-дақиқага келиб эса Португалия клуби ҳужумчиси Мусса Марега жамоасини олдинга олиб чиқди (2:1).
Қўшимча бўлимнинг 117-дақиқасида мезбон жамао аъзоси Алекс Теллес пенальтидан «Рома» дарвозасига гол уиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа «Рома» сафарда кечган кетма-кет 31 та ўйинда ўз дарвозасидан камида 1 та гол ўтказиб юборган Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги биринчи клуб бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)