Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев уч йўналиш бўйича собиқ жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкинга (38 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та мағлубият) устозлик қилиб келаётган Абэл Санчес билан бирга ишлашни истамоқда. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Олдинроқ Шоҳжаҳон Эргашев узоқ йиллар давомида Мэнни Пакьяога (61 та ғалаба, 7 та дуранг, 2 та мағлубият) устозлик қилган Фредди Роуч қўл остида машғулот ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
«Фредди Роуч ажойиб мураббий. У буюк чемпионларни тарбиялаган, аммо менда бошқа режалар ҳам бор. Тўғрисини айтсам, АҚШга қайтгач, Геннадий Головкинга устозлик қиладиган Абэл Санчеснинг олдига бормоқчиман. Абэл Санчес кўпроқ менинг услубимга мос тушади.Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев 15 февраль куни бўлиб ўтган сўнгги жангида америкалик Майкал Фоксни (19 та ғалаба, 1 та мағлубият) очколар эвазига мағлубиятга учратганди. WBA’нинг янгиланган рейтингида у 4-ўринда бормоқда.Менда ҳам худди Головкинда бўлгани каби зарба кучли. Санчес асосий эътиборини кучли зарбаларга қаратадиган боксчилар билан яхши ишлайди. Шу боисдан ҳам у билан ишлашни мақсад қилганман», — дейди Эргашев.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шоҳжаҳонга Тошкент шаҳридан уй совға қилинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)