9 март, шанба куни профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Исроил Мадримов (1 та ғалаба, 1 нокаут) профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.
Мадримов Нью-Йоркдаги Верона шаҳарчасида жойлашган «Turning Stone Resort & Casino» аренасида бўлиб ўтадиган бокс кечасида WBA Intercontinental чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Унга бу жангда венесуэлалик Фрэнк Рохас (24 та ғалаба, 2 та мағлубият) рақиблик қилади.
Мазкур жанг АҚШда DAZN интернет платформаси орқали трансляция қилинса, Британияда Sky Sports телеканали орқали намойиш этилади.
Маълумот учун, Исроил Мадримов WBA Intercontinental камари соҳиби саналади. У 2018 йилнинг 24 ноябрь куни дебют жангидаёқ мексикалик Владимир Эрнандесни (10 та ғалаба, 3 та мағлубият) олтинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Айни вақтда Исроил WBA рейтингида 9-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)