5 март, сешанба куни «Аякс» Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали жавоб ўйинида «Реал» меҳмони бўлиб, мусобақанинг амалдаги ғолибини 4:1 ҳисобида таслим қилди.
Амстердам клуби 23 йил ичида илк бор мусобақанинг сафар ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. «Аякс» сўнгги бор 1996 йил апрелида Афинада «Панатинаикос»ни 3:0 ҳисобида ютганди.
Шунингдек, «Аякс» жорий мавсумда кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозонди. Клуб бу учрашувларда 17 та гол уриб, атиги 2 та гол ўтказиб юборди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)