АҚШнинг Орегон штати фуқароси машинаси билан қорда қолгач, сальса соуси билан бир неча кун жон сақлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
24 февраль, якшанба куни Жереми Тейлор Эллай лақабли ити билан АЁҚШга келган. Йўлга бошқа машина уни туртиб, қор уюмига киргизиб юборган. У ердан чиқолмагач, ҳайдовчи душанбагача кутишга қарор қилган.
У ухлаб ётганда, машина бутунлай қорга кўмилиб қолган эди. Тейлор эшикни зўрға очиб, ташқарига чиққан, лекин қалин қор туфайли кета олмай ортига қайтган. Вақти-вақти билан у исиниш учун моторни ёқиб қўйган ва машинада топилган сальсани (мексиканча помидор ва қизил қалампир соуси) еган.
27 февраль, чоршанба куни Тейлор қидирувга берилган. Жума куни йўловчи машина қорга ботган машинани кўриб қолган ва фавқулодда хизматга қўнғироқ қилган. Воқеа жойига қор тозаловчи махсус машина юборилиб, Тейлорнинг машинаси қордан кавлаб чиқарилган.
Беш кун қор тагида қолган киши ва итнинг қорни жуда очган. Лекин бошқа ҳеч қандай жароҳат олмаган. Полициячилар уларни Тейлорнинг қариндошлари ва дўстларининг ёнигача кузатиб қўйган.
Изоҳ (0)