Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Диарио Гол хабар берди.
«Қироллик клуби» 26 ёшли мисрлик футболчи учун жамоа ярим ҳимоячиси Искога қўшиб 50 миллион еврони «Ливерпуль»га беришга тайёр.
26 ёшли Иско «Реал» бош мураббийи Сантьяго Солари билан келиша олмаяпти. Transfermarkt испаниялик ўйинчини 60 миллион, Салоҳни эса 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсум Салоҳ мерсисайдликлар таркибида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 7 та голга узатма берди. Иско Мадрид клуби учун 26 та беллашувда майдонга тушди ва 4 та гол урди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)