Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишда давом этади. Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 4 март ҳолатидаги нархлари эълон қилинди, деб ёзади «Халқ сўзи».
Мол гўшти
28 000 сўмдан 40 000 сўмгача
Мамлакат бозорларида 1 килограмм мол гўшти 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
Энг арзон нархлар бу ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Навоий шаҳри «Саҳоват» МЧЖга қарашли марказий бозори, «Фарҳод» бозори (Тошкент шаҳри)да, Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри), Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) кузатилди. 1 килограмм мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.
Энг қиммат Урганч марказий деҳқон бозори, «Миробод» деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 30 000 – 40 000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 42 000 сўмгача
Пойтахт бозорларида 1 килограмм қўй гўшти 28 000 – 40 000 минг сўмгача сотилмоқда.
Энг арзон нарх ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида - 1 килограмм қўй гўшти нархи 28 000 – 33 000 сўм.
Энг қиммат нарх Юнусобод деҳқон бозори, «Миробод» деҳқон бозори, Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 килограмм қўй гўшти 38 000 – 42 000 сўм.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан 21 000 сўмгача
Энг қиммат нарх «Миробод» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да - 18 000 – 21 000 сўм
Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12 000 сўм
Пойтахт бозорларида 1 килограмм товуқ гўштини ўртача 16 000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Гуруч
3 000 сўмдан 14 000 сўмгача
Энг қиммат ва энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти) – 3 000 – 14 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 12 500 сўмгача
Энг арзон Урганч марказий деҳқон бозори, «Фарҳод» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри), Фарғона марказий бозори (Фарғона вилояти)да – 8 000 – 11 500 сўм.
Энг қиммат нархлар «Миробод» деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) - 12 500 сўмгача
Ун
1 500 сўмдан 4000 сўмгача
Энг арзон Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти)да – 1 килограмм 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Урганч Марказий деҳқон бозори – 3 500 – 4 000 сўм.
Шакар
4 400 сўмдан 5 500 сўмгача
Энг қиммат нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти)да, Фарғона марказий бозори (Фарғона вилояти)да – 5000-5500 сўм.
Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4400 – 5000 сўм.
Тухум
350 сўмдан 650 сўмгача
Энг арзон нарх Қарши шаҳар «Ерқўрғон» деҳқон бозори (Қашқадарё вилояти), Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 350 сўмдан 550 сўмгача.
Энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Жиззах шаҳри марказий деҳқон бозори, Урганч Марказий деҳқон бозорида - 650 сўмгача.
Картошка
1 100 сўмдан 3 000 сўмгача
Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган.
Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)– 1100 сўмдан 2200 сўмгача.
Энг қиммат нарх «Миробод» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да бозорида 1 килограмм картошка 3000 сўмгача.
Помидор
5 000 сўмдан 18 000 сўмгача
Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 5 000 сўмдан 15 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 10 000 – 18 000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1 500 сўмдан 3 500 сўмгача
Энг арзон нарх Қарши шаҳар «Ерқўрғон» деҳқон бозори (Қашқадарё вилояти), Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозори, Урганч Марказий деҳқон бозорида, Фарғона марказий бозори (Фарғона вилояти)да – 1 500 сўмдан 2500 сўмгача.
Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри марказий деҳқон бозори, Урганч Марказий деҳқон бозорида – 3000 – 3500 сўмгача.
Мамлакатнинг аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)