SpaceX компаниясининг бортида «Ўзга сайёралик» («Чужой») фильми персонажи Эллен Риплининг манекени бўлган биринчи хусусий бошқарилувчи Crеw Dragon кемаси Халқаро коинот станциясига муваффақиятли бориб туташди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
AP хабарида таъкидланишича, агар миссия муваффақиятли кечса, SpaceX 2019 йил ёзидаёқ NASA тижорий дастури доирасида кеманинг бортида икки космонавтни юбора олиши мумкин.
Аввалроқ SpaceX раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасига учувчисиз ҳаракатланадиган Crеw Dragon космик кемасини, шунингдек, унинг кабинасидан олинган кадрларни жойлаган эди.
Demo Mission-1 номини олган ушбу миссия дебют бўлиб, бошқарилмайдиган режимда кечмоқда. Келгусида эса бу кема бошқарилувчи режимда ҳам қўлланилиши мумкин.