«Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Турк стандартлари институти (TSE)нинг навбатдаги таъсис кенгашида «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров ҳамда «Турк стандартлари институти» Президенти Адем Шахин ўртасида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги «Дарё»га маълум қилди.
Учрашув жараёнида ўтган давр мобайнида ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи, келгусида ходимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, халқаро эксперт аудиторларни жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнггида меҳмонлар марказ Синов лабораториялари мажмуаси фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)