«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Кубоги 1/2 финалининг «Реал»га қарши жавоб учрашувида клуб бошқарувидаги ўзининг 100-ўйинини ўтказди (3:0).
55 ёшли мутахассис ғалабалар сони бўйича клуб тарихида 4-ўринга чиқиб олди, деб ёзади Педро Мартин ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Каталония клуби Вальверде қўл остида 68 та учрашувда ғалаба қозонди, 23 та ўйинда дуранг натижа қайд этди. 9 та беллашувда эса мағлубиятга учради.
Пеп Гвардиола дастлабки 100 та учрашувда 71 та ғалаба, 19 та дуранг ва 10 та мағлубият қайд этган. Луис Энрике ҳисобида эса 80 та ғалаба, 11 та дуранг ва 9 та мағлубият мавжуд.
Мазкур кўрсаткич бўйича Вальверде Эленио Эррерадан ортда қолмоқда. Эррера 72 та ғалаба, 12 та дуранг натига эришган бўлса, ҳаммадан кўра кўпроқ мағлуб бўлган — 16.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)