Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган «Имом ат-Термизий» жоме масжиди маданий мерос тарихий ёдгорликлари рўйхатига киритилиб, давлат муҳофазасига олинган. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар берди.
Масжид 1876 йил Исмоил сувоқчи томонидан ҳашар йўли билан қурилган. У аввал «Тахтапул» номи билан фаолият олиб борган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида бу масжидни реконструкция қилиш бўйича топшириқ берган эди.
Қисқа вақт ичида янги қиёфага кирган масжид 2018 йилнинг 16 май куни фойдаланишга топширилган. Бу ерда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Унинг хонақоҳи 1800 кишига мўлжалланган. Масжидда кутубхона, ошхона ва бир қанча маъмурий хоналар мавжуд.
Изоҳ (0)