Тошкентда маст эркак «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан сакрашга уринди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
«Бугун соат 18.45 да алкоголь ичимлик ичган маст эркак Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида Бектемир тумани «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкка осилган. Уни Ички ишлар бўлими ходимлари ва фуқаролар қутқариб қолган», – дейди Тошкент шаҳар ИИББ.
Аниқланишича, эркак Жиззах вилоятидан келган 42 яшар Муратбек Э. экан. У тиббий муассасага олиб кетилган, у ерда биринчи ёрдам кўрсатилган ва психологлар билан суҳбат ўтказилган.
Изоҳ (0)