АҚШнинг Висконсин штатида ёмон об-ҳаво туфайли 131 та автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Бир киши ҳалок бўлган ва яна 71 киши туман касалхонасига ётқизилган.
Автоҳалокат пайтида 911 диспетчерлик хизматига юзлаб қўрқувга тушган ҳайдовчилар қўнғироқ қилган.
«Ёрдам беринг, мен шосседаман. Бу ерда жуда катта машина ҳалокати содир бўлган, жуда ҳам катта. Мен жуда ҳам қўрқиб кетяпман», — дейди нотаниш аёл диспетчерга.
Ҳолатни тартибга келтириш учун икки соат кетган. Тўқнашган машиналарнинг ортида йиғилиб қолган 500 га яқин машина бошқа йўналишга ўтказилган.
Хабарда айтилишича, бахтсиз йўл ҳодисасига бўрон сабаб бўлган. Қор ёғаётган пайти йўлни кўриш қийинлашган ва ҳайдовчилар машинани бошқаришга қийналган. Натижада машиналар кетма-кет урилиб, занжир ҳосил бўлган.
Изоҳ (0)