Фоторепортаж: Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси. 1-кун
Бугун, 28 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Бугуннинг ўзида «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги, «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва бир қатор бошқа қонунлар кўриб чиқилди.
Ялпи мажлис эртага ўз ишини давом эттиради. Унда Бош вазир ва Бош вазир ўринбосарларига парламент сўровлари юборилиши кутилмоқда.
Дарё мухбири мажлиснинг биринчи кунидан махсус фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)