27 февраль кунлари футбол бўйича Англия премьер лигасининг 28-тури доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди.
27 февраль, чоршанба куни мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз майдонида «Борнмут» клубини қабул қилди.
Беллашувнинг 4-дақиқасидаёқ Месут Ўзил Сеад Колашинац узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни очди (1:0). 27-дақиқага келиб Генрих Мхитарян биринчи голга муаллифлик қилган Месут Ўзил узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди (2:0). Орадан 3 дақиқа ўтиб, Лис Муссет ҳисобни қисқартирди (2:1).
2-бўлимнинг 47-дақиқасида Лоран Косьелни ўз номига битта гол ёздириб қўйди (3:1). 59-дақиқада эса Обамеянг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди (4:1). 78-дақиқада Генрих Мхитарян ўрнига захирадан майдонга тушган Александр Ляказетт ҳисобни 5:1 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «тўпчилар» «Эмирейтс» стадионида «Борнмут» клубини йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.
АПЛ
28-тур баҳслари
26 февраль, сешанба
«Кардифф»—«Эвертон» 0:3
Голлар: 0:1 — 41 Сигурдссон, 0:2 — 66 Сигурдссон, 0:3 — 90 Калверт«Ҳаддерсфилд»—«Вулверҳэмптон» 1:0
Гол: 1:0 — 90 Муне«Лестер»—«Бёртон» 2:1
Голлар: 1:0 — 10 Грэй, 2:0 — 63 Варди, 2:1 — 66 Проппер«Ньюкасл»—«Бёрнли» 2:0
Голлар: 1:0 — 24 Шер, 2:0 — 38 Лонгстафф27 февраль, чоршанба
«Саутҳэмптон»—«Фулҳэм» 2:0
Голлар: 1:0 — 23 Ромеу, 2:0 — Уорд-Проуз«Арсенал»—«Борнмут» 5:1
Голлар: 1:0 — 4 Ўзил, 2:0 — 27 Мхитарян, 2:1 — 30 Муссет, 3:1 — 47 Косьелни, 4:1 — 59 Обамеянг, 5:1 — 78 Ляказетт.«Арсенал»: Лено, Сократис, Косьелни, Монреаль, Женкинсон, Гундузи, Торреира, Колашинац (Ивоби, 57), Мхитарян (Ляказетт, 64), Ўзил, Обамеянг (Суарес, 71).
«Борнмут»: Борус, Клайн, Мепҳам, Аке, Смит (Рико, 70), Айб (Дениелс, 56), Гослинг, Сурман, Фрейзер (Серриж, 80), Муссет, Кинг
Огоҳлантиришлар: Кинг (32), Папастатопулос (36), Торрейра (69), Дениелс (77).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)