24 февраль куни Reddit ва 9GAG Польшадаги осмонўпар биноларнинг бирида пайдо бўлган «Варшава киберпанки» — сунъий «қуёш» суратларини жойлаган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Баъзи фойдаланувчилар фотосуратларни «Тиғ бўйлаб югурувчи» фильми билан таққослаган, бошқалари эса Польшанинг CD Projekt студияси («Ведьмак» ўйини яратувчиси) Cyberpunk 2077 ўйинини ишлаб чиқаётганини эслаган.
«Қуёш» пайдо бўлиши сабабларидан бири Варшавада тутун билан курашишнинг усули дея қаралмоқда. Шунга ўхшаш ҳолатлар аввал бошқа шаҳарларда ҳам кузатилган. Масалан, Пекинда гўё тутун сабаб шафақнинг расми катта кўринишда олинган эди. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам экологиянинг ёмон аҳволининг «қуёш»га умуман алоқаси йўқ.
Варшавадаги расмлар 2016 йил олинган ва ўшандан бери ижтимоий тармоқларда айланади. Қалбаки қуёш жойлаштирилган осмонўпар бино эса шаҳар марказидаги Q22 минораси. Қуёш аслида «Йилнинг энг тушкун куни» ҳисобланувчи «Маъюс душанба» шарафига ўрнатилган.
Ушбу атамани фанга британиялик психолог Клиф Арнолл олиб кирган. Гўё бу кун, яъни январь ойининг учинчи душанбасида одамлар байрамдан кейин, кўп харажатлардан кейин ҳамда Янги йилда ваъда қилинган нарсаларнинг биринчиси амалга ошмагани сабаб ўзини ёмон ҳис қилади.
Изоҳ (0)