26 февраль, сешанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 28-тур баҳсларига старт берилади.
27 февраль, чоршанба куни Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз майдонида «Борнмут»ни синовдан ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
Сўнгги турда «Манчестер Юнайтед»ни юта олмаган (0:0) Юрген Клопп бошлиқ «Ливерпуль» жамоаси «Энфилд» стадионида «Уотфорд» билан баҳсга киришади.
Шу куни тур марказий ўйини Лондонда бўлиб ўтади. Унда шаҳарнинг икки клуби «Челси» ҳамда «Тоттенҳэм» клублари ўзаро тўқнашади.
Тур сўнгги ўйинида Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» сафарда «Кристал Пэлас» меҳмони бўлади. Учала учрашув ҳам тунги соат 01:00 да старт олади.
Маълумот учун, «манкунианлар» 52 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.
27-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
28-тур баҳслари
26 февраль, сешанба
«Кардифф»—«Эвертон» 00:45
«Ҳаддерсфилд»—«Вулверҳэмптон» 00:45
«Лестер»—«Бёртон» 00:45
«Ньюкасл»—«Бёрнли» 01:00
27 февраль, чоршанба«Арсенал»—«Борнмут» 00:45
«Саутҳэмптон»—«Фулҳэм» 00:45
«Манчестер Сити»—«Вест Ҳэм» 01:00
«Ливерпуль»—«Уотфорд» 01:00
«Челси»—«Тоттенҳэм» 01:00
«Кристал Пэлас»—«Манчестер Юнайтед» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)