25 февралдан 2 мартгача «очиқ осмон» халқаро келишувни амалга оширилиши доирасида Қўшма Штатлар ва Буюк Британиянинг биргаликдаги миссияси Россия ҳудуди бўйлаб кузатув парвозини амалга оширади, дея хабар беради «Интерфакс».
Парвоз АҚШ ҳаво кучларининг ОС-135Б кузатув самолётида амалга оширилади, у Хабаровскдаги «Новий» аэродромидан парвоз қилади.
Бундан аввалги «очиқ осмон» шартномаси бўйича Американинг Россия устидан парвози 23 февраль куни амалга оширилган. Ушбу парвоз 2017 йилнинг ноябридан буён биринчиси бўлган.
Ушбу шартномага асосан 25 февралдан 1 мартга қадар Россиянинг «Ан-30Б» кузатув самолётида Кeльн—Бонн «очиқ осмон» аэродромидан Германиянинг ҳудудида кузатув парвози амалга оширилиши режалаштирилган. Бу 2019 йилда шартномага аъзо давлатлар ҳудудида Россия самолётларининг учинчи кузатув рейси бўлади.
«Очиқ осмон» шартномаси 1992 йил 24 март куни Хельсинки шаҳрида 23 та ЕХҲТга аъзо давлатлар вакиллари томонидан имзоланган. Россия ушбу шартномани 2001 йилнинг май ойида ратификация қилган. Шартнома иштирокчилари ҳарбий ҳаракатлар устидан назорат учун келишилган йўналишлар бўйлаб парвоз қилиши мумкин.
Изоҳ (0)