Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонликлар билан ўтказилган учрашувда уларнинг Ўзбекистон тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлиги билдирилди, деб ёзади UzDaily.
Учрашувни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов очиб берди. Ўзбекистонда охирги йилларда замонавий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида катта муваффақиятларга эришилганлиги таъкидланди.
Учрашув давомида хорижий клиникаларда ишлаётган ўзбекистонликларни жалб этиш учун Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги тақдимот ўтказилди.
Россияда ишлаётган ўзбекистонлик шифокорлар ўз чиқишларида Ўзбекистон тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)