25 февраль куни Тошкент вақти билан соат 07:34 да (Гринвич бўйича соат 02:42да) Қозоғистонда зилзила содир бўлган, дея хабар беради ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила координаталари 41,33 градус шимолий кенглик, 68,89 градус шарқий узунликни ташкил қилган. Зилзила магнитудаси М=3,4 тенг, чуқурлиги h=15 километр.
Зилзиланинг Тошкентгача бўлган масофаси 28 километр шимолий йўналиш бўйича бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.
Изоҳ (0)