24 февраль, якшанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 25-тури доирасида 4 та беллашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида «Вильярреал» жамоасини синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқага келиб Саул ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа Диего Симеоне шогирдлари ўз уйида «Вильярреал» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу куни Сантьяго Солари бошлиқ Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал» меҳмонда «Леванте»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 43-дақиқасида Карим Бензема пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 60-дақиқага келиб Рожер ҳисобни тенглаштирди (1:1). Ўйиндаги сўнгги гол Гарет Бэйл томонидан 78-дақиқада яна пенальтидан киритилди.
Шу тариқа «Қироллик клуби» сафарда «Леванте»ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Ла Лига
25-тур баҳслари
24 февраль, якшанба
«Леганес»—«Валенсия» 1:1
Голлар: 0:1 — 22 Кондогбия, 1:1 — 89 Брейтуэйт«Атлетико Мадрид»—«Вильярреал» 2:0
Голлар: 1:0 — 31 Мората, 2:0 — 88 Саул.«Вальядолид»—«Бетис» 0:2
Голлар: 0:1 — 45 Манди, 0:2 — 87 Хоакин«Леванте»—«Реал Мадрид» 1:2
Голлар: 0:1 — 43, пенальти, Бензема, 1:1 — 60 Рожер, 1:2 — 78, пенальти, Гарет Бэйл.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)