Ҳиндистонда сифати бузилган алкоголни истеъмол қилиш оқибатида камида 154 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Спиртли ичимлик шимоли-шарқий Ассам штатида ишлаб чиқарилган бўлиб, жабрланганларнинг катта қисмини штат чой плантациялари ишчилари ташкил этди.
Ноқонуний алкоголни етказиб беришга алоқадорликда гумонланиб 30 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
«Бу ноқонуний спиртли ичимликдир. Унинг таркибида нима бўлганлиги ва алкоголга нима қўшилганлигини ҳамон ўрганмоқдамиз», — деди Голахат тумани полициясининг катта ходими Мукеш Агарвал.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сифатсиз алкоголь оқибатида 50 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)