23—24 февраль кунлари футбол бўйича Италия чемпионатининг 25-тури доирасида 6 та учрашув бўлиб ўтди.
23 февраль, шанба куни Римнинг «Рома» клуби сафарда «Фрозиноне»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 5-дақиқасида Чиано ҳисобни очган бўлса, 30-дақиқага келиб Эдин Жеко ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан бир дақиқа ўтиб, Лоренцо Пеллегрини «Рома»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
2-бўлимнинг 80-дақиқасида эса мезбон жамоа аъзоси Андреа Пинамонти ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди. Ўйиндаги охирги гол 90-дақиқада Эдин Жеко томонидан киритилди ва у учрашув қаҳрамонига айланди (2:3).
Шу тариқа «бўрилар» «Фрозиноне» клубини қийинчилик билан мағлуб этди ва 3 очкони қўлга киритди.
24 февраль, якшанба куни Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби меҳмонда «Болонья» жамоасини синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 67-дақиқасида Пауло Дибаланинг киритган голи туринликларга ғалаба келтирди ва жамоа навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
24 февраль, якшанба куни
А Серия
25-тур баҳслари
23 февраль, шанба
«Торино»—«Аталанта» 2:0
Голлар: 1:0 — 42 Иззо, 2:0 — 46 Фальке«Фрозиноне»—«Рома» 2:3
Голлар: 1:0 — 5 Чиано, 1:1 — 30 Жеко, 1:2 — 31 Пеллегрини, 2:2 — 80 Пинамонти, 2:3 — 90 Жеко24 февраль, якшанба
«Сампдория»—«Кальяри» 1:0
Гол: 1:0 — 66 Квальярелла«Болонья»—«Ювентус» 0:1
Гол: 0:1 — 67 Пауло Дибала«Кьево»—«Женоа» 0:0
«Сассуоло»—СПАЛ 1:1
Голлар: 1:0 — 43 Пелуцо, 1:1 — 68 ПетаньяЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)