Россиянинг Смоленской вилояти Ярцево шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносида 23 февраль куни ёнғин чиққан. Эмизикли фарзандини қутқариш учун она саккизинчи қаватдан боласини ташлаб юборган. Аммо чақалоқ нобуд бўлган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, боланинг онаси ёнғин ва тутунни кўриб, ваҳимага тушиб қолган.
У 2018 йилда туғилган боласини балкондан деразанинг тагида тутиб турилган қутқарув матосининг устига улоқтирган.
Лекин чақалоқ жароҳат олган. У касалхонага олиб кетилган, аммо шифокорлар унга ёрдам бера олмаган. Чақалоқ нобуд бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида жиноят-қидирув бўлимининг ходимлари ва терговчилари иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)