«Барселона» сардори Лионель Месси «Севилья» билан кечган ўйинда ҳет-трикка эришди (4:2).
Аргентиналик фаолиятида 50 марта битта ўйинда учта гол урди, деб хабар беради Gracenote Live.
Лео «Валенсия» ва «Севилья» клубларига қарши ўйинларда 4 мартадан ҳет-трикка эришган.
«Атлетико», «Депортиво», «Осасуна» дарвозаларига эса 3-бор 3 тадан тўп киритган. Бу Мессининг Испания чемпионатидаги 32-ҳет-триги ҳисобланади. Бу йўлда у Криштиану Роналдуга яқинлашиб олди.
Роналду Ла Лигада 35 та ҳет-трикка эришган. Унинг фаолиятида умумий ҳисобда 51 та ҳет-трик мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)