Бишкеклик қиз Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлни уриб юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ОАВлари маълум қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Расмий маълумотларга кўра, 21 февраль куни тахминан 12:50 да Lexus-470 маркали автомобилнинг ҳайдовчиси 23 ёшли Б.А. Чингиз Айтматов проспекти бўйича ҳаракатланаётиб, Славянский кўчаси билан кесишмасида пиёдаларни уриб кетди. Мавжуд маълумотларга кўра, жабрланганлар Ўзбекистон фуқароларидир.
ЙТҲ оқибатида 34 ёшли Е.Д. ва 58 ёшли М.Н. жароҳатлар билан Бишкек травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказига мурожаат қилган.
Ҳодиса юзасидан тўпланган материаллар Бишкек ИИББга топширилган. Суриштирув бошланган.
Изоҳ (0)