Тошкент вилоятининг маъмурий маркази — Нурафшон шаҳрини пойтахтнинг марказий қисми билан боғлайдиган Фарғона йўли кўчасини тўлиқ реконструкция қилиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Лойиҳа йўлни реконструкция қилиш, шунингдек, янги турар-жойлар, боғлар, замонавий бизнес-офислар, меҳмонхоналар, гипермаркетлар, кўнгилочар марказлар ва ижтимоий муассасаларни барпо этишни кўзда тутади.
Мазкур ишларни узунлиги 6,2 километрдан ортиқ бўлган Фарғона йўли бўйлаб 227,5 гектар майдонда уч босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади — мавжуд трассани модернизация қилиш ва ҳудуд атрофини ободонлаштириш. Қурилиш экологик стандартларга риоя этилган ҳолда Европанинг замонавий технологиялари бўйича амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур йўл анчадан буён ёмон аҳволда эди.