Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари Португалиянинг «Спортинг» клубига ташриф буюриб, клуб билан ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Таъкидланишича, «Спортинг» клуби академияси директори Пауло Гомес ва клубнинг Спорт лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъули Диего Гома билан учрашув чоғида Ўзбекистон болалар футболини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мавзусида суҳбатлашилган. Шунингдек, жорий йил ёзда Ўзбекистонда «Спортинг» клуби футбол оромгоҳи ташкил этиши бўйича ҳам келишувга эришилган.
Биз футболчилардан ўзининг ёшига мос стандартлар асосида меҳнат қилишни, машғулотлар олиб боришни талаб қиламиз. Биз 14-15 ёшли футболчидан ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишни сўрамаймиз. Бу ёшда у ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қила олмайди. Аммо бизнинг талаблар асосида меҳнат қилса, 20 ёшга бориб биз топ-клублар эътиборини қозона оладиган футболчига эга бўламиз. Академиямиз тарбияланувчиси Криштиану Роналду бунга ёрқин мисол.Эслатиб ўтамиз, «Спортинг» клуби академияси дунёга машҳур академия бўлиб, ўз вақтида бу ерда Луиш Фигу, Криштиану Роналду каби жаҳон юлдузлари, «Олтин тўп» соҳиблари таҳсил олган. 2016 йил Европа чемпионлигига эришган Португалия терма жамоаси таркибидаги 23 нафар футболчининг 10 нафари «Спортинг» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.Пауло Гомес, «Спортинг» клуби директори
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!