Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг Шакаробод қишлоғида минг тупдан ортиқ шафтоли гуллади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.
Ушбу кўчатлар фуқаро Муҳиддин Нишоновнинг боғида гуллаган. У ўзининг «Баракали ота замини» фермер хўжалиги ер майдонидаги иссиқхонада 30 сотихли боғ ташкил қилган.
«Банкдан фермер хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланиш ва шу иссиқхонани ташкил қилиш учун 184 миллион сўм кредит олганмиз, Иссиқхона шаклидаги боғда «Лола», «Қизилжигар» каби 7 хил эртапишар, ноёб шафтоли навларини парваришлаяпмиз. Иссиқхона қуёш нурига исийди, ҳеч қандай қўшимча воситалардан фойдаланмаймиз. Май ойининг бошидаёқ республикамизда энг биринчилардан бўлиб 7 хил турдаги шафтоли мевасини маҳаллий бозорларга олиб чиқамиз ва экспортга йўналтирамиз», — дейди М. Нишонов.
Изоҳ (0)