Бангладеш пойтахтида юз берган ёнғинда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Бангладеш пойтахти Даккада юз берган ёнғинда камида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ёнғин кимёвий маҳсулотлар омбори сифатида ҳам фойдаланилган 4 қаватли турар жойда рўй берди.
Дастлабки тахминларга кўра, алангаланишга газ баллони портлаши сабаб бўлиши мумкин.
Қурбонлар сони янада ортиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар