Россия унга қарши таҳдид реал тус олган заҳоти зудлик билан жавоб қайтаради ва нафақат АҚШ ўз қуролини жойлаштирган мамлакатлар, балки Қўшма Штатларнинг ўзини ҳам нишонга олади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаатида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Россия нафақат биз учун тўғридан-тўғри таҳдид юзага келтирувчи ҳудудларга нисбатан, балки бизга таҳдид қилувчи ракета комплексларини қўллаш ҳақидаги қарорларни қабул қилиш марказлари жойлашган ҳудудларга нисбатан ҳам қуроллар турини яратиш ва ривожлантиришга мажбур», — деди Путин АҚШнинг ўрта ва қисқа ракеталар бўйича келишувдан чиқишини изоҳлай туриб.
Президент, шунингдек, гап нима ҳақида бораётганлигини барча тушуниши учун бу ҳақда тўғридан-тўғри ва очиқ гапираётганлигини таъкидлади.
Президент мазкур чоралар Россияга тегишли таҳдидлар реал тус олиши билан амалга оширилишига урғу берди.
Изоҳ (0)