«Ювентус» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Атлетико»га қарши ўйиндан олдин «Реал» сардори Серхио Рамосни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси эканлигини таъкидлади.
Италияликнинг сўзларига кўра, испаниялик футболчи майдондаги иккала жамоага ҳам ўз таъсирини кўрсата олади.
«Айни дамда Рамос жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси ҳисобланади ва у бунга лойиқ. У нафақат майдонда, балки кийим алмашириш хонасида ҳам етакчи. Рамос майдондаги иккала жамоага ҳам таъсир кўрсата оладиган ўйинчилардан бири ҳисобланади», — дея Кьеллинининг сўзларини келтириб ўтади Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико Мадрид»—«Ювентус» баҳси 20 февраль, тунги соат 01:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)