19 февраль, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси 3-саралаш босқичи доирасида бир нечта беллашув бўлиб ўтди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК клуби сафарда Саудия Арабистонинг «Ал-Насср» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 55-дақиқасида Умар Ҳавсавий бурчак зарбасидан узатилган тўпни ОКМК дарвозасига жойлаб қўйди (1:0). 62-дақиқада эса Султон ал-Ғаннам жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди. Жулиано 80 ва 90+3-дақиқаларда гол уриб, ҳисобни йириклаштирди (3:0) ва дублга эришди.
Шу тариқа Олмалиқнинг ОКМК клуби меҳмонда йирик ҳисобда мағлубиятга учради ва мусобақанинг саралаш босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби эса БААнинг «Ал-Наср» жамоаси билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида Драган Черан пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқага келиб Марат Бикмаев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Орадан 10 дақиқа ўтиб мезбон жамоа аъзоси Альваро Негредо ўз хатосини тўғирлаб, ҳисобни қисқартирди (2:1). Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа «шерлар» сафарда «Ал-Наср» клубини кичик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди (2:1).
ОЧЛ
3-саралаш босқичи баҳслари
19 февраль, сешанба
«Ал-Наср»—«Пахтакор» 1:2
Голлар: 0:1 — 31, пенальти, Драган Черан, 0:2 — 50 Марат Бикмаев, 1:2 — 60 Альваро Негредо«Ал-Насср»—ОКМК 4:0
Голлар: 1:0 — 55 Умар Ҳавсавий, 2:0 — 62 Султон ал-Ғаннам, 3:0 — 80 Жулиано, 4:0 — 90+3 Жулиано.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)