2018 йил охирида «Маҳалла» шаҳар жамғармаси ва «Нуроний» жамғармаси Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларига бағишланган ёдгорликларни таъмирлаш ва реставрация қилишга киришди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
«Маҳалла» шаҳар жамғармаси раиси Фурқат Маҳмудхўжаевнинг маълум қилишича, охирги бир неча ой давомида Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ монументлар инвентаризацияси ўтказилиб, 47 та объект аниқланган. Улар асосан урушда ҳалок бўлган қаҳрамонларнинг исмлари бўлган ёдгорлик тахталари ва стеллалардир. Улар реставрация қилиниб, атрофидаги ҳудудлар ободонлаштирилган.
У, шунингдек, Наврўз олдидан анъанавий хайрия ҳашари ўтказилишини қўшимча қилди. «Маҳалла» жамғармаси томонидан ёрдамга муҳтож 400 дан ортиқ оила аниқланган, улар орасида уруш қатнашчилари ҳам бор.
Изоҳ (0)