18 февраль, душанба куни Санкт-Петербургда «мина ўрнатилгани» ҳақидаги хабар туфайли 36 та мактабдан ўқитувчилар ва ўқувчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Соат 17:30 га қадар шаҳарнинг турли туманларида 36 та мактаб ва битта болалар боғчасида эвакуация амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Мактаб биноларини махсус хизмат вакиллари текширганидан сўнг, уларнинг баъзиларида ўқув жараёни қайта бошланди.
Изоҳ (0)