Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг махсус жанговар бўлинмалари иштирокида Гулистон шаҳридаги янги қурилаётган кўп қаватли уйларда «Гаровга олинган фуқароларни озод қилиш ва қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш» махсус-тактик тезкор ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Maxсус-тактик ўқув машғулотлар Сирдарё вилояти ички ишлар ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва уларнинг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, доимий равишда алоқа алмашинуви тизимини яратиш ҳамда ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажарилишига эришиш мақсадида ташкил этилмоқда.