«Вердер» ҳужумчиси Клаудио Писарро Германия Бундеслигасининг 22-турида «Ҳерта» дарвозасини ишғол қилди.
Бу 40 ёшли перулик учун жорий йилда Бундеслигадаги илк голи ҳисобланади. Бундан ташқари Писарро 21 йилдан бери Германия чемпионатида камида биттадан гол урмоқда.
Писарро мазкур натижага эришган тарихдаги биринчи ўйинчи бўлди. У фаолияти давомида «Вердер», «Бавария» ҳамда «Кёльн» жамоаларида тўп сурди. Клаудио Бундеслига тарихида легионерлар орасида ҳам энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, Писарро Бундеслигада гол урган энг ёши катта футболчи сифатида тарихга кирди. У ҳозирда 40 ёш 136 кунлик. У Мирко Вотава ўрнатган рекордни янгилади (у ҳам «Вердер» клубида тўп сурган). Мирко 1996 йилда гол урганда 40 ёш 121 кунлик бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)