16 февраль, шанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 24-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган Женнаро Гаттузо бошқарувидаги «Милан» клуби меҳмонда «Аталанта»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Ремо Фройлер ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқага келиб Кшиштоф Пёнтек ҳисобни тенглаштирди (1:1).
2-бўлимнинг 55-дақиқасида Хоқон Чалханўғлу жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Орадан 6 дақиқа ўтиб Кшиштоф Пёнтек 2-голга муаллифлик қилган Хоқон Чалханўғлу узатмасини голга айлантирди ва дублга эришди (3:1).
Шу тариқа миланликлар сафарда «Аталанта» клуби устидан ишончли ғалабани қўлга киритиб, 3 очкога эга бўлди.
«Парма» эса «Кальяри» майдонига сафар қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
А Серия
24-тур баҳслари
16 февраль, шанба
«Кальяри»—«Парма» 2:1
Голлар: 0:1 — 40 Кучка, 1:1 — 66 Паволетти, 2:1 — 85 Паволетти.«Аталанта»—«Милан» 1:3
Голлар: 1:0 — 33 Фройлер, 1:1 — 45 Пёнтек, 1:2 — 55 Чалханўғлу, 1:3 — 61 Пёнтек.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)