16 февраль, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 24-тури доирасида 4 та учрашув ниҳоясига етди.
Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Райо Вальекано» майдонига сафар қилди. Учрашувдаги ягона гол 74-дақиқада урилди. Унга Антуан Гризманн муаллифлик қилди. Шу тариқа «Атлетико» меҳмонда кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Шу куни мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Каталониянинг «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Вальядолид» билан жанг қилди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Месси томонидан пенальтидан киритилган гол «кўк-анор ранглилар»га ғалабани тақдим этди.
Ла Лига
24-тур баҳслари
16 февраль, шанба
«Сельта»—«Леванте» 1:4
Голлар: 0:1 — 20 Моралес, 0:2 — 40 Коке, 0:3 — 62 Моралес, 1:3 — 88, пенальти, Мендес, 1:4 — 89 Майораль«Райо Вальекано»—«Атлетико Мадрид» 0:1
Гол: 0:1 — 74 Гризманн«Реал Сосьедад»—«Леганес» 3:0
Голлар: 1:0 — 50 Оярсабаль, 2:0 — 59 Оярсабаль, 3:0 — 75 Жозе«Барселона»—«Вальядолид» 1:0
Гол: 1:0 — 43, пенальти, Месси.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)