«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек «Аталанта»га қарши кечган ўйинда дублга эришди (3:1).
Пёнтек А Серияда «россонерилар» сафида ўзининг биринчи 3 та учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Польшалик футболчигача ушбу натижани «Милан» собиқ ўйинчиси Марио Балотелли 2013 йилда қайд этганди, деб ёзади Opta.
Маълумот учун, Кшиштоф Пёнтек «Милан» таркибида барча мусобақаларда 5 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди.
Шу билан бирга, 23 ёшли ҳужумчи охирги 4 та ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушиб, барчасида гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)