Шимолий Корея ҳукумати ўзининг ядро-ракета дастурини махфий тарзда ривожлантиришни давом эттирмоқда. Баллистик ракеталарни йиғиш ва синовдан ўтказиш амалга оширилмоқда, Йонбендаги ядро марказидан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда БМТ махсус комиссиясининг 17 февраль кунги ҳисоботига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳужжатда КХДР баллистик ракеталарни йиғиш ва синовдан ўтказиш учун фуқаролик объектлари, жумладан, аэропортлардан фойдаланаётганлиги таъкидланади. Бу мақсадда қўлланилаётган барча фуқаролик объектлари аввал Шимолий Корея ракеталарининг таркибий қисмларини кўчириш учун фойдаланилган темирйўл ва транспорт йўналишлари яқинида жойлашган.
Шунингдек, БМТ комиссияси ўз ҳисоботида Пхеньян Йонбендаги ядро марказини ривожлантириш ва ундан фойдаланишда давом этаётганлигига урғу беради.
Изоҳ (0)