16 февраль, шанба куни футбол бўйича Португалия чемпионатининг 22-тури доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Рашидов тўп сураётган «Насионал» клуби ўз майдонида «Фейренси» жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 12, 54, 67-дақиқаларда «Локомотив» собиқ ўйинчиси, ўзбекистонлик Сардор Рашидов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳет-трикка эришди. Ўйиндаги сўнгги голга Сардорнинг жамоадоши Брайан Рочес муаллифлик қилди (80).
Шу тариқа «Насионал» клуби Сардор Рашидовнинг ҳет-трики эвазига «Фейренси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Примейра Лига
22-тур баҳси
16 февраль, шанба
«Насионал»—«Фейренси» 4:0
Голлар: 1:0 — 12 Рашидов, 2:0 — 54 Рашидов, 3:0 — 67 Рашидов, 4:0 — 80 Рочес.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)