УЕФА ташкилоти Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Мазкур номга «Наполи» ҳужумчиси Хосе Кальехон лойиқ топилди.
Европа Лигаси 1/16 финалининг дастлабки ўйинлари тугагандан сўнг энг яхши ўйинчи номига 4 нафар футболчи даъвогарлик қилганди.
Рўйхатда Кальехондан ташқари «Челси» ярим ҳимоячиси Росс Баркли, «Валенсия» ҳужумчиси Рубен Собрино, «Виктория Пльзень» ҳимоячиси Лудек Перница бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Хосе Кальехон Европа Лигасининг 1/16 финал учрашувида «Цюрих»га қарши кечган ўйинда битта гол уришга муваффақ бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)