Латерал амиотрофик склероз — бу касаллик танада паралич чақиради ва 3–5 йил ичида беморни нобуд қилади. Бу касаллик билан оғриган машур олим Стивен Хокинг 2018 йил 14 март куни 76 ёшида вафот этган эди. Бугунги кунгача касаллик бедаво ҳисобланар ва тузалишга умуман умид йўқ эди. Бироқ Францияда яратилган даволаш усули ҳайвонларда ўзинг самарадорлигини кўрсатди.
Лаваль университети олимлари ҳайвонларда латерал амиотрофик склерозни даволашда янги методни мувафаққиятли тарзда синовда ўтказди. Терапия касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи TDP-43 оқсилинг йиғилишини тўхтатишга қаратилган. Бу ҳақда EurekAlert хабар бермоқда.
Аввалги тадқиқотларда LAS билан касалланган беморларнинг орқа миясида ҳаддан ташқари кўп миқдорда TDP-43 оқсили экпрессия қилиниши аниқланган эди. Бу эса нейронларда оқсилнинг тўпланишига ва уларда яллиғланиш реакциясини чақириб, уларни «ишдан чиқишига» олиб келади.
Бу муаммони ҳал қилиш учун олимлар гуруҳи TDP-43 оқсилинг миқдорини камайишига олиб келадиган махсус антитанани яратди. Терапия сичқонларда тестдан ўтди ва яхши кўрсаткичларга эга бўлди. Когнитив функциялардан ташқари, кемирувчиларда, мотор функцияларида ҳам жуда яхши ижобий натижаларни берган.
Антитаналарни етказишда ҳозирда вируслардан фойдаланилмоқда. Лекин олимлар келажакда бу ёндашувдан воз кечмоқчи. Бу эса терапияни янада соддалаштиради. Олимларнинг фикрига кўра, дорили коктейлнинг тўғридан-тўғри орқа мия суюқлигига инъекция қилиниши ҳам TDP-43 нинг йиғилишига қарши ёрдам беради.