«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Каталония клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Клубнинг расмий баёнотига кўра, томонлар шартнома муддатини 2020 йилнинг ёзига қадар узайтиришга келишиб олди.
Таъкидлаш жоиз, 2017 йилда Вальверде «Барселона» билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Ўтган йилнинг куз фаслида клуб президенти Жозеп Бартомеу мураббий билан тузилган шартнома 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилишини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)