«Севги изтироби» сериалидаги Камол образи орқали ўзбек томошабинларига яхши таниш машҳур турк актёри Бурак Ўзчивит Тошкентга келди. У «Зўр Тв» телеканалида бир нечта кўрсатувларда иштирок этди, ўзбекистонлик санъаткорлар билан мулоқот қилди.

Фото: Instagram / @zo‘ртв

Фото: Instagram / @zo‘ртв

Фото: Instagram / @zo‘ртв

Фото: Instagram / @zo‘ртв

Фото: Instagram / @zo‘ртв

Фото: Instagram / @zo‘ртв

Маълумот учун, туркиялик актёр ва модель Бурак Ўзчивит 1984 йилнинг 24 декабрь куни Истанбул шаҳрида туғилган. У Мармара университетининг фото, тасвирий санъат ва кино факультетини тамомлаган. Бурак актёрлик фаолиятини 2006 йилда бошлаган. У «Муҳташам юз йил», «Севги изтироби» ва «Чолиқуши» фильмларидаги образлари билан бутун дунёга танилди.

Бурак Ўзчивитнинг Бурчун Дениз исмли синглиси бор. Актёр 2017 йилда таниқли туркиялик актриса Фаҳрия Эвжен билан турмуш қурган.