Самарқанд вилоятининг ҳокими Эркинжон Турдимов бешта туман — Жомбой, Булунғур, Тойлоқ, Пайариқ ва Оқдарё тадбиркорлари томонидан тақдим этилган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» газетасига таяниб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Вилоят раҳбарига умумий қиймати 45,34 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 26 та лойиҳа тақдим этилди. Экотуризмни ривожлантиришга қаратилган қизиқарли лойиҳа — Тойлоқ туманида ботаника боғи, логистика маркази, шарқ бозори, меҳмонхона ва оранжереяларнинг қурилишидир.
«Бирлашган Араб Амирликларидан ҳамкорлар билан келишувга эришилди. Улар умумий қиймати 7 миллион долларлик лойиҳага 6,2 миллион доллар инвестиция киритмоқда. Биз экотуризмни ривожлантиришни истаймиз. Масалан, 4 гектарлик оранжереяда гуллар, мевалар, цитрус мевалар экилади. Шу ердаги ресторанда сайёҳлар ўзи терган мевалардан татиб кўриши мумкин бўлади. Бундан ташқари, тропик ўсимликлар ўсувчи ботаника боғи яратишни режалаштирмоқдамиз. Шу ернинг ўзида sky-ресторан, яъни осма ресторан очилади. Унда сайёҳлар боғ бўйлаб сайр қилиши мумкин», — дейди Bro Beans МЧЖ раҳбари Даврон Равшанов.
Мажмуадан, шунингдек, бир гектарга яқин майдонни эгалловчи шарқ бозори жой олади.
Вилоят раҳбари лойиҳалар билан яқиндан танишгандан сўнг, уларнинг ҳар бирига баҳо берди ва барча ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга сўз берди.
Изоҳ (0)